АҚШ президенти Дональд Трамп «оқ ирқ устунлиги тарафдорлари»ни қораловчи резолюцияни имзолади.

Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Конгресс томонидан қабул қилинган резолюцияда «Шарлоттсвиллда юз берган зўравонлик ва маиший террорчилик», шунингдек, оқ ирқ устунлиги тарафдорлари, неонацистлар ва ирқий нафрат ғоясини илгари сурадиган бошқа гуруҳлар қораланган, деб хабар берди агентлик.

Августда АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришганди.