Саудия Арабистони овозли ва видеоалоқа (IP-телефония) дастурларидан фойдаланишга киритилган тақиқловни бекор қилади, деб хабар бермоқда The National нашри. Тақиқлов 20 сентябрда бекор қилинади.

“Телекоммуникация секторидаги шериклар билан ҳамкорликда қўнғироқлар учун дастурлардан тақиқловни бекор қиламиз”, деб айтган Саудия Арабистонининг телекоммуникациялар бўйича вазири Абдуллоҳ бин Амир ал-Саваҳа.

Унинг айтишича, бу дастурларга улар қаноатлантириши керак бўлган бир қатор талаблар қўйилади. Бу қандай талаблар эканлиги маълум қилинмаган. Нашрнинг ёзишича, Skype’дан у қиролликда бир йил олдин тақиқланмасдан аввал кенг фойдаланилган.

Таъкидлаш жоизки, айни вақтда Skype’га тартибга солувчи идора томондан рухсат берилмаган бўлса-да, у БААда ишлайди. Қолган шунга ўхшаш дастурлар БААда тақиқлаб қўйилган.