Тайландда филнинг автомобилга ҳужуми видеоси олинди. Видеода фил бир ҳаракати билан пикап томини жойидан кўчириб ташлаганини кўриш мумкин. Бу вақтда автомобилдаги одамлардан кимдир жабрлангани маълум қилинмаган.  

Воқеа Прачуапкхирикхан шаҳрида юз берган. Йўлда кетаётган фил машиналардан бири олдига келиб, унинг томини боши билан суриб, жойидан кўчириб юборган. Ролик муаллифининг ёзишича, фил оч бўлган, чунки у шу йўсинда ўзига овқат излайди.

Ушбу видео муаллифи кўз ўнгида юз бераётган воқеадан қўрқиб кетиб, воқеа жойидан тезроқ жилиб қолишга тушган. Шу сабабли воқеа нима билан тугагани мавҳумлигича қолган.