Маълумки, ҳозирда Ўзбекистонда тиббиёт соҳасини янада ривожлантириш ва тиббиёт муассасаларига етакчи хориж тажрибасини жалб қилиш бўйича давлат томонидан катта саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Ушбу саъй-ҳаракатлар давомида тиббиёт соҳасида кўплаб анжуманлар, семинарлар, форумлар ва хорижлик етакчи профессор-шифокорлар билан ҳамкорликда хайрия тиббий маслаҳатлари ва муолажалари ташкил қилиниб келинмоқда.

Мана шу қилинаётган ишлар доирасида, жорий йилнинг 18-19 сентябрь кунлари Корея Республикаси Пусан Университети, Янгсан Шифохонасининг бир қатор етакчи профессор-шифокорлари иштирокида урология, педиатрия ва қон-томир касалликлари йўналишлари бўйича пойтахтдаги «STAR MED CENTER»  хусусий клиникасида юртдошларимиз учун бепул тиббий маслаҳатлар берилиши ташкил қилинмоқда.

Ушбу бепул тиббий маслаҳатлар имкониятларидан фойдаланиш учун 17 сентябрга қадар юртдошларимиз (+99897) 776-99-81 телефон рақамига қўнғироқ қилиб, олдиндан рўйхатдан ўтишлари мумкин.