АҚШ президенти Дональд Трамп “Ирма” довулидан жабр кўрган Пуэрто-Рико ва Виргиния оролларига яқин кунларда ташриф буюрмоқчилигини маълум қилди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

“Президент яқин орада Пуэрто-Рико ва Виргиния оролларига ташриф буюришга умид қилаётганини айтди”, деб Трамп билан самолёт бортида ўтган брифинг натижаларига кўра маълум қилишган президент пресс-пули мухбирлари.

Таъкидланишича, Трамп бундан аввал “Ирма”дан жабр кўрган яна бир ҳудуд – Флорида штатига ташриф буюрганди.