Венесуэла бош прокурори Тарек Вильям Саабнинг маълум қилишича, коррупцияга қарши терговлар бошланганидан сўнг, унга ўлдириш билан таҳдид қилишган. Бу ҳақда El Nacional хабар бермоқда.

«Мен бир телевизион дастур эфиридан чиққанимдан сўнг, номаълум шахс қўнғироқ қилди. Менга таҳдид қилиб: «Faja’га тегишли терговни давом эттирадиган бўлсанг, ўлик мушук каби ҳолатга тушасан» деди» , - деган бош прокурор.

Faja – Венесуэладаги ноанъанавий нефть конларининг энг йириги – Ориноко нефтга эга қумларидир.

Саабнинг таъкидлашича, Faja конини ўзлаштириш учун 2010-2017 йиллар давомида 41 мингдан ортиқ шартномалар имзоланган бўлиб, уларнинг 10 тасидаёқ 200 млн долларлик ўғирлик ҳолати аниқланган.