Тошкент вилояти Зангиота туманида дарахтларни ноқонуний кесиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар бермоқда.

Хусусан, Тошкент туманида яшовчи Б.С. Зангиота тумани “Дархон” маҳалласидаги (собиқ Дендропарк ҳудуди) 240 туп турли хилдаги манзарали дарахтларни ноқонуний тарзда кесиб олиб кетиб, ўсимлик дунёсига жиддий зиён келтирган.
 
Б.С. томонидан етказилган моддий зарар миқдори 300 млн. сўмдан ошиқ баҳоланмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 198-моддаси (экинзор, ўрмон ва бошқа дов-дарахтларга шикаст етказиш ва уларни нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ички ишлар органлари томонидан олиб борилмоқда.

Жиноят иши тергови вилоят прокуратураси назоратига олинган.