Англия премьер-лигасининг 5-тури жума куни старт олди. Шанба кунидан бошлаб турнинг қолган учрашувлари ҳам бошланади. Tribuna.Uz дунёнинг энг оммабоп чемпионати ўйинларига батафсил тўхталди.

Англия премьер-лигаси.
5-тур

«Кристал Пэлас» - «Саутҳемптон»
16 сентябрь, 16:30. Трансляция: Матч! Футбол 1

Ўйинолди қизиқарли фактлар
«Кристал Пэлас» Премьер-Лига доирасида «Саутҳемптон» қарши ўтказган 16 учрашувнинг фақат иккитасидагина ғалаба (4 дуранг, 10 мағлубият) қозонган. У ҳам бўлса, сўнгги икки мавсумда, ўз уйида «Сёлҳерст Парк»да бўлиб ўтган учрашувда кузатилган.

«Кристал Пэлас» кетма-кет бешта учрашувда гол урмасдан мағлуб бўлган жамоага айланиши мумкин, ёки мана шундай ҳеч қачон қайд этилмаган антирекорд соҳибига айланиши мумкин.

Агар «Кристал Пэлас» 78-дақиқага қадар гол ура олмаса, улар Премьер-лиганинг бир мавсумида энг узоқ вақт гол ура олмаслик бўйича рекордни («Ньюкасл, 438 2005/06 йилги мавсумда, 438 дақиқа).

Кристиан Бентеке «Саутҳемптон»га қарши сўнгги беш учрашувда бешта,жумладан «Пэлас» футболчиси сифатида сўнгги икки учрашувда учта гол киритган.

Йўқотишлар
«Кристал Пэлас» таркибида Рубен Лофтус-Чик, Жеймс Томкинс сафга қайтган. Вилфрид Заа ва Папе Суаре эса жароҳати сабаб учрашувда майдонга туша олишмайди. Мамаду Сахонинг ҳолати жисмоний тайёргарлик бўйича текширувдан сўнг аниқ бўлади.

«Саутҳемптон» таркибида Пьер-Эмиль Ҳойберг жароҳати сабаб жамоасига ёрдам бера олмайди. Инжиқликларга қарамай, сотилмаган Виржил ван Дейк эса жамоа ихтиёрига қайтган. Бироқ унинг ўйиндаги иштироки сўроқ остида қолмоқда.

«Уотфорд» - «Манчестер Сити»
19:00, (Трансляция: Матч! Футбол 1, ёзиб олинган ҳолда)

Ўйинолди қизиқарли фактлар
«Уотфорд» «Манчестер Сити»га АПЛда ўтказган 6 учрашувнинг бирортасида ғалаба қозона олмаган (2 дуранг, 4 мағлубият). Сўнгги тўртта ўйиннинг барчасида мағлуб бўлган ва ўша ўйинларда жами битта гол ура олган.

«Манчестер Сити» олти ёки ундан кўп учрашган жамоалари ичида «Уотфорд»дек мағлубиятга учрамаган рақиблари (шунингдек «Шеффилд Юнайтед»га қарши ҳам олтита ўйнаб ютқазмаган) йўқ.

«Уотфорд» ўз тарихида биринчи марта дастлабки тўртта учрашувда мағлубиятга учрамасдан мавсумни бошлади.

Серхио Агуэро «Уотфорд»га қарши барча турнирлардаги сўнгги тўртта учрашувда жами 6 гол ва битта голли узатма муаллифи бўлган.

Йўқотишлар
«Уотфорд» таркибида Юнус Кабул, Себастьян Прёдл, Крейг Кэткарт  ва Мигель Бритос жароҳати сабаб майдонга туша олмайди.
«Манчестер Сити» таркибида қисқа танаффусдан сўнг жамоа сардори Винсан Компани сафга қайтган. Эдерсон 4-турда юзидан жиддий жароҳат олган бўлишига қарамасдан ўйинга тушишга шай бўлиб турибди.

«Ливерпуль» - «Бёрнли»
(19:00, Трансляция: Futbol TV, Матч! Футбол 1)

«Ливерпуль» Премьер-Лига доирасидаги «Бёрнли»га қарши олти учрашувнинг бештасида (1 мағлубият), жумладан «Энфилд»даги барча уч учрашувда ғалаба қозонган.

Агар «қизиллар» бугун мағлубиятга учрамаган тақдирда АПЛ тарихида жами очколари 1000тага етади. Ҳозирги вақтда жамоа ҳисобида 999 очко мавжуд (483 ўйин, 293 ғалаба, 120 дуранг, 70 мағлубият).

Фақатгина «Челси» (172 дақиқа) бу мавсумда «Бёрнли»дан кўпроқ вақт давомида (153) ҳисобда олдинда борган.

«Бёрнли» футболчиси Жонатан Уолтерс «Ливерпуль»га қарши етти марта гол урган бу икки жамоа таркибидаги энг яхши кўрсаткичдир.

Йўқотишлар
«Ливерпуль» таркибида Филиппе Коутиньо жорий мавсумда биринчи марта майдонга тушиши мумкин, Симон Миньоле ҳам сафга қайтган. Аммо Клопп узоқ вақтга йўқотилган Адам Лаллана, Натаниэл Клайн ва Дэнни Ингз хизматидан фойдалана олмайди. Уларнинг сафига дисквалификация қилинган Садио Мане ҳам қўшилган.

«Бёрнли» бир неча ой давомида дарвозабони Том Ҳитон хизматидан фойдалана олмайди. Жефф Ҳендрик эса жароҳатидан тикланиб сафга қайтган.

«Тоттенҳэм» - «Суонси» 
21:30, Трансляция: Матч! Футбол 1

Ўйинолди қизиқарли фактлар
«Тоттенҳэм» «Суонси»га қарши АПЛ доирасидаги 12 учрашувнинг бирортасида ҳам мағлуб бўлмаган (2 дуранг). Жумладан ўз уйида кечган олти учрашувнинг бештаси ғалаба қозонган.

«Шпорлар» АПЛ доирасида 10тадан ортиқ учрашув ўтказган рақиблар орасида энг кўп фоизли ғалаба коэффициент (83,3 ўйинларда ютган) ҳам айнан «Суонси»га қарши ўйинда бўлган. Шунингдек ўртача энг кўп голни ҳам (ўртача ҳар ўйинда 2,33та гол) «Суонси» дарвозасига урган.

Кристиан Эриксен «Суонси»га қарши АПЛдаги етти учрашувда олти гол ва тўртта голли узатма муаллифи бўлган. Бошқа бирорта жамоага қарши ўйинларда у бу қадар сермаҳсул бўла олмаган.

Бу учрашувда жорий мавсумда дарвоза томон энг кўп («Тоттенҳэм» 79 марта зарба берган) ва энг кам зарба берган («Суонси», 26 марта) жамоалар ўртасидаги учрашув бўлади.

«Тоттенҳэм» таркибида Виктор Ваньяма, Дэни Роуз ва Эрик Ламела майдонга туша олмайди. Кевин Нкуду эса машғулотларга қайтган. Йўқотишлар борасида «Суонси»да ҳеч қандай муаммо йўқ.

«Челси» - «Арсенал»
17 сентябрь, 17:30, Трансляция: Futbol TV, Матч! Футбол 1

Ўйинолди қизиқарли фактлар
«Челси» «Арсенал»га қарши ўз уйида ўтказган сўнгги бешта учрашувнинг барчасида ғалаба қозонган.

Агар «Арсенал» учрашувда тўп ўтказиб юборадиган бўлса, АПЛ бир рақибга қарши меҳмондаги учрашувда кетма-кет гол ўтказиш бўйича энг узун серияни қайд этади («Ливерпул»га қарши 1999-2012 йиллар оралиғида тинмасдан гол ).

Эден Азар «Арсенал»га қарши «Челси» уйида бўлиб ўтган сўнгги тўртта учрашувнинг учтасида гол урган.

Бу Арсен Венгернинг «Челси»га қарши 59-учрашуви бўлади. Бу «Арсенал» бош мураббийи сифатида мутахассислар учун энг кўп натижа.

Йўқотишлар
«Челси» янги харид қилган Дэнни Дринкуотер жароҳати сабаб бу учрашувда иштирок эта олмайди. Гарри Кейҳиллнинг иштироки сўроқ остида қолмоқда.

«Арсенал»да эса яримҳимоячилар Месут Ўзил ва Аарон Рэмзининг ўйиндаги иштироки фитнесс-тестлардан кейин аниқ бўлади. Санти Касорла эса узоқ вақтдан буён ўйнай олмаяпти.

«Манчестер Юнайтед» - «Эвертон»
17 сентябрь, 20:00. Трансляция: Futbol TV,  Матч! Футбол 1

Ўйинолди қизиқарли фактлар
«Манчестер Юнайтед» Премьер-лига доирасида «Эвертон»ни 33 марта мағлубиятга учратган. Бу  манкунианларнинг битта жамоа устидан бу қадар кўп ғалаба қозониши бўйича иккинчи кўрсаткич саналади («Астон Вилла»ни кўпроқ ютган).

Рональд Куман Жозе Моуриньога қарши кетма-кет бешта учрашувда мағлубиятга учрамаган биринчи мураббийга айланиши мумкин.

Ромелу Лукакунинг навбатдаги голи АПЛ доирасидаги юбилей 90-голи бўлади. Агар у бу ўйинда гол ура олса, 90та гол уришга улгурган (24 ёш, 127 кун), Робби Фаулер (22 ёш 241 кун), Майкл Оуэн (22 ёш, 324 кун) ва Уэйн Рунидан (24 ёш, 35 кун) кейин тўртинчи энг ёш футболчига айланади .

Уэйн Руни ёки Морган Шнайдерлин «Манчестер Юнайтед»да ўйнаб, кейинчалик унга гол урган саккизинчи (Ҳьюз, Дублин, Инс, Гиллеспи, Берг, Кэмпбелл ва Уэлбекдан сўнг) футболчи бўлиши мумкин.

Йўқотишлар

«Манчестер Юнайтед» бир ярим ой муддатга Поль Погбасиз қолди. Люк Шоу эса бу учрашувда сафга қайтиши мумкин. Маркос Рохо ва Златан Ибраҳимович ҳамон тикланиш жараёнини ўтамоқда.
«Эвертон»да Шеймус Коулмэннинг узоқ муддатга сафдан чиққанидан буён бошқа муаммолар йўқ.

Қолган учрашувлар
Ҳаддерсфилд - Лестер (16 сентябр, 19:00)
Ньюкасл - Сток Сити (16 сентябр, 19:00)
Вест Бромвич - Вест Ҳэм (16сентябр, 19:00).