2017 йилнинг ўтган даври мобайнида Бухоро вилояти ҳудудида истиқомат қилувчи 180 нафар  ногирон ва ёши улуғ кексаларнинг хонадонларига борилиб, олиб юрувчи мобиль қурилмаси ёрдамида паспортга туширилди ва тайёр паспортлар топширилди. Бу ҳақда KUN.UZ’га вилоят ИИБ хабар берган.           

Бухоро вилоятида 1.212.600 нафар фуқаролар биометрик паспорт олиши лозим бўлиб, ҳозирги кунга қадар ушбу фуқароларнинг 1.087.703 нафарига биометрик паспортлар расмийлаштириб берилган. Бу эса биометрик паспорт олиши керак бўлган аҳолининг 89,07 фоизини ташкил этади. Келгусида 124.897 нафар аҳолига био-паспортларни бериш бўйича белгиланган режани бажариш лозим.

2017 йилнинг ўтган даври мобайнида Бухоро вилояти ҳудудида истиқомат қилувчи 180 нафар  ногирон ва ёши улуғ кексаларнинг хонадонларига борилиб, олиб юрувчи мобиль қурилмаси ёрдамида паспортга туширилди ва тайёр паспортлар топширилди.

Паспортларни тарқатиш ва фуқароларни биометрик паспортни олишга жалб этиш мақсадида SMS хабар орқали, ҳудудий профилактика инспекторлари ва маҳалла вакиллари ҳамкорлиги паспорт бўлинмасига жалб қилиш чоралари кўриб борилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Бухоро вилоятида яшовчи 1.192 нафар фуқаролар хорижий давлатлардан “ватанга қайтиш гувоҳномаси” билан қайтиб келиб, худудий ИИБларга биометрик паспорт олиш учун мурожаат этишган. Улардан 1073 нафарига ўрнатилган тартибда фуқаролик паспортлари расмийлаштииб берилган, 76 нафарининг паспорт олиш ҳақидаги хужжатлари ва биометрик маълумотлари ДПМ, қолган 43 тасининг хужжатлари тегишли хизматлар томонидан кўриб чиқилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига 2017 йилнинг 8 ой  мобайнида тушган мурожаатлар сони вилояти бўйича 550 тани ташкил этади. Ушбу мурожаатлардан 24 таси қаноатлантирилган, 529 тасига амалдаги қонун талаблари асосида тушунтириш берилган, 10 таси кўриб чиқилмоқда.

Ушбу мурожаатларнинг аксариятини Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилиш, биометрик паспортни олишни тезлаштириш, доимий ва  вақтинча пропискага қўйиш, жарима миқдорини камайтириш билан боғлиқ бўлган масалаларни ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан вилоят бўйича 37 нафар фуқаролиги йўқ шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги берилган ва уларнинг барчасига фуқаролик паспортлари тантанали равишда топширилган.