16 сентябрда Барселонадаги новвойхоналардан бирида икки марта маиший газ портлаши оқибатида камида 21 киши жароҳат олди. Бу ҳақда El Pais нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, жароҳатланганлардан бирининг аҳволи оғир, 8 киши жиддий жароҳат олган. 6 кишига воқеа жойида ёрдам кўрсатилган, қолган жароҳатланганлар эса шифохонага етказилганлар. 

Воқеа эрталаб 5 қаватли бинонинг 1-қаватида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, новвойхонада газ қозони портлаган.