Эрон АҚШнинг энг кучли ноядровий қуролидан ҳам қудратли бўлган 10 тонналик снарядларга эга. Бу ҳақда ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг ҳаво-космик кучлари қўмондони Амир Али Ҳожизода маълум қилди.

«Бизда 10 тонналик бомбалар бор. Улар Ильюшин самолётларидан чиқарилиши мумкин, ҳамда улар жуда катта вайроналарга олиб келади», - дея Ҳожизоданинг сўзларини келтиради Press TV.

У бу қуролни «барча бомбаларнинг отаси» деб атаган.

Жорий йилнинг апрель ойида АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари энг кучли ноядровий бомба деб эътироф этилувчи GBU-43/B бомбасини синовдан ўтказишганди.