Франция чемпионатиниг 6-туридан ўрин олган учрашувлардан бирида «Монако» ўз уйида «Страсбург»ни қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Биринчи бўлимда Лопешнинг голига иккинчи бўлимда Радамель Фалькаонинг дубли эвазига 3:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди.

Ушбу ғалабадан кейин «Монако» ҳисобидаги очколар сони 15тага етди ва жамоа пешқадам «ПСЖ»га етиб олди. «Страсбург» эса 4 очко билан 19-поғонани банд этиб турибди.

Франция чемпионати, 6-тур

Монако – Страсбург 3:0 (1:0)

Голлар: Лопеш (44), Фалькао (51, 67).
Монако: Бенальо, Глик, Жорже, Жемерсон, Сидибе, Тилеманс, Фабиньо, Лопеш (Каррильо, 72), Геззаль, Йоветич (Кейта, 59), Фалькао (Меите, 85).
Страсбург: Камара, Мартинес (Лиэнар, 46), Манган, Сека, Коне, Сако (Гримм, 68), Ахолу, Мартен, Терье (Гонсалвес, 74), Саади, Да Кошта.
Огоҳлантиришлар: Мартен (1), Манган (63), Сидибе (73), Жорже (84).