Грузиялик эркак Туркиядан россиялик аёлни ноқонуний тарзда олиб чиқиб кетмоқчи бўлди. Божхоначилар аёлни чамадон ичида аниқлашган, деб хабар бермоқда IHA турк ахборот агентлиги.  

Воқеа Батуми яқинидаги Туркия-Грузия чегарасидаги “Сарпи” назорат-ўтказиш пунктида юз берган. Ўз ортидан оғир ва катта чамадонни базўр судраб кетаётган 47 ёшли эркак божхоначилар эътиборини тортган ва улар чамадонни текширишга қарор қилишган. Аниқланишича, чамадон ичида 27 ёшли россиялик Ангелина Самусенко бўлган.

IHA маълумотларига кўра, россиялик аёл Туркияда йўл-транспорт ҳодисаси иши бўйича гумонланувчи бўлган. ЙТҲ жорий йил май ойида Кемер курорт шаҳрида юз берган. Аёл маст ҳолатда автомобилда Антальядаги беш юлдузли меҳмонхоналардан бирида боғбон бўлиб ишлаган ва 6 фарзанд отаси бўлган кекса ёшли кишини уриб кетган. Суд аёл бир ёшли фарзандини тарбиялаётганини ҳисобга олиб, уни ҳеч қаерга кетмаслик тилхати остида қўйиб юборган. Авария вақтида аёлнинг фарзанди у билан бирга машинада бўлган.