Ироқ армияси Сурия билан чегарага яқин жойлашган Анбар ғарбий вилоятини ИШИД террорчилик гуруҳидан озод қилиш бўйича кенг кўламли амалиётни бошлади. Бу ҳақда Sky News Arabia хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, амалиётда нафақат армия кучлари, балки аҳоли орасидан бўлган кўнгиллилар ҳам иштирок этмоқда.

Акашатадан шимоли-шарқда ИШИДнинг Ироқ ғарбидаги энг йирик таянч нуқталаридан бири – Ал-Қаим шаҳри жойлашган.

Ҳарбий манбанинг айтишича, вилоят ҳудудида жангариларга таслим бўлиш ва судланиш ёки ироқлик ҳарбийлар қўлидан ҳалок бўлиш таклиф қилинган варақалар тарқатилди.

Август ойи охирида Ироқ бош вазири мамлакат армияси Талл-Афарда ИШИДни мағлуб этгани ҳақида маълум қилганди.