“Еркин Қарақалпақстан” газетаси мухбири Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирининг ўринбосари Жумагул Уснатдинова билан суҳбат уюштирди, деб хабар бермоқда Kruz.uz.

Вазир ўринбосари 10-синфлар очилиши билан академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқитувчиларининг дарс соатлари камайиб кетиши ҳақида фикр билдирган.

“Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлри вазирлиги билан биргаликда иш олиб борилмоқда. Республикамиздаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежларидан 1571 ўқитувчининг дарслари қисқариши кутилмоқда. Бу ўқитувчиларнинг ҳеч бири ҳам ишсиз қолмайди.

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига қарашли ўқув ўринларида 1229 иш ўрни мавжуд. Бу масалада Республикамиздаги мактаблар имконияти ўрганиб чиқилди. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида хизмат қилиб дарслари қисқарган, ишга жойлаштириш бўйича таклифлар келиб тушган ўқитувчиларимизнинг рўйхати олинди ва яшаш жойига қулай ўринларга ишга жойлаштириш масалалари ҳам кўриб чиқилмоқда”.