Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев тор ва кенгайтирилган тартибда музокаралар ўтказдилар. Бу ҳақда Оқўрдага иқтибос келтирган ҳолда nur.kz хабар бермоқда. 

Шавкат Мирзиёев учрашувни очаётиб, Нурсултон Назарбоевнинг ўзбек ерига келганини чин юракдан қутлади ва бутун Қозоғистон халқига ўз эҳтиромини билдирди.

“Жорий йилни чин маънода икки давлат муносабатларидаги тарихий йил деб ҳисоблаш мумкин. Икки давлат ўртасида иқтисодиётнинг барча соҳаларида жиддий олдинлаш кузатилмоқда. Бу бизнинг 6-учрашувимиздир, бу эса икки қардош давлат ўртасидаги дўстона ниятлар исботи ҳисобланади”, деб айтган Шавкат Мирзиёев.  

Мирзиёев Қозоғистон томондан “ЭКСПО-2017” халқаро кўргазмаси ва Фан ва технологиялар бўйича ислом ҳамкорлиги ташкилоти илк саммитининг энг юқори даражада ўтказилиши Назарбоевнинг улкан обрўси эвазига мумкин бўлганини таъкидлаб ўтди.

Ўз навбатида, Назарбоев Мирзиёевга таклиф ва илиқ қабул учун миннатдорлик билдирди ва икки томонлама муносабатлар изчил ривожланаётгани ва уларни янада кенгайтиришга катта салоҳият борлигини таъкидлаб ўтган.

“Сиз қисқа вақт ичида икки томонлама муносабатларнинг муваффақиятли ривожланиши учун кўп иш қилдингиз. Сизнинг учрашувларингиз туфайли биз кўплаб масалаларни ҳал қилдик. Бизда умумий жиҳатлар кўп: тил, маданият, дин ва шу сабабли яқиндан ҳамкорлик қилишдан бошқа йўлга эга эмасмиз. Самарали ҳамкорлик учун аниқ ишлар, реал ўзаро қўллаб-қувватлов зарур”, деб айтган Қозоғистон президенти. 

Назарбоев Ўзбекистоннинг минтақадаги роли муҳимлигини ва Мирзиёевнинг икки давлат ҳамкорлигини фаоллаштиришдаги хизматларини қайд қилиб ўтди.

Музокаралар давомида савдо-иқтисодий, сармоявий, қишлоқ хўжалиги, транзит-транспорт, ҳарбий-саноат ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинган.