Armis Labs компанияси мутахассислари фойдаланувчилар иштирокисиз Bluetooth орқали тарқаладиган ҳамда смартфон ва бошқа қурилмаларни зарарлайдиган янги вирусни аниқлашди. Бу ҳақда Wired нашри хабар бермоқда. 

Янги бузиб кириш усули BlueBorne деб аталган ва у Bluetooth баённомасидаги заиф жойдан фойдаланиб, бир қурилмадан иккинчисига ўтади. Вирус шундай ҳаракат қиладики, фойдаланувчилар уларнинг тизимлари бузиб кирилганидан шубҳа ҳам қилмайдилар.

Armis Labs ходими Бен Серининг айтишича, BlueBorne WannaCry вируси каби оммавий зарарланишга олиб келиши мумкин. Зарарланиш Bluetooth функцияси ёқилган яқин орадаги қурилмалар сканерланганда 10 сония ичида юз бериши мумкин.

Учта операцион тизим ишлаб чиқарувчилари ушбу заиф жиҳатларни бартараф этиш учун янгиланмалар чиқаришганини маълум қилишди. Apple’да BlueBorne iOS 10 тизими ёки унинг янгироқ версиялари учун қўрқинчли эмаслиги, Windows’да тегишли янгиланма июлда чиқарилгани айтилган, Google эса бундай янгиланмани августда чиқарган, бироқ унинг ўрнатилиши муайян вақт олиши мумкин. 

“Лаборатория Касперского” компанияси маълумотларига кўра, 2016 йил апрелдан 2017 йил майигача бутун дунё бўйлаб 2,5 млн га яқин фойдаланувчи шифрловчи вируслардан азият чеккан.