Испания чемпионатининг 4-туридан ўрин олган учрашувлардан бирида пешқадам «Барселона» «Хетафе» меҳмони бўлди.

Жуда мураккаб кечган учрашувда аввалига мезбонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Япониялик Шибасакининг голига каталонияликлар иккинчи бўлимда Денис Суареснинг голи билан жавоб қайтарди. Ўйиннинг сўнгги қисмида эса захирадан майдонга тушган Паулиньонинг голи «Барселона» қийин, аммо муҳим ғалабани тақдим этди.

Ушбу ғалабадан кейин «Барселона» ҳисобидаги очколар сони 12тага етди. Юз фоизлик натижа кўрсатиб турган Эрнесто Вальверде жамоаси турнир жадвалида якка пешқадам бўлиб турибди.

Испания ла-лигаси, 4-тур

Хетафе – Барселона 1:2 (1:0)
Голлар:
 Шибасаки (39) – Денис Суарес (62), Паулиньо (84).
Хетафе: Гуаита, Даконам, Антунеш, Суарес, Кала, Фажр, Бергара, Арамбарри (Портильо, 85), Сибасаки (Альваро, 54), Дьедиу (Мора, 71), Молина.
Барселона: тер Стеген, Умтити, Пике, Альба, Ракитич (Паулиньо, 77), Серджи Роберто, Иньеста (Денис Суарес, 46), Бускетс, Дембеле (Деулофеу, 29), Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Пике (10), Кала (32), Деулофеу (53), Альба (66), Суарес (73), Суарес (88).