Венесуэла президенти Николас Мадуро Доминикан Республикасидаги Венесуэла ҳукумати ва мухолифати ўртасидаги сўнгги музокараларни муваффақиятли, деб атади. Бу ҳақда Latin American Herald Tribune хабар бермоқда.

«Биз бир ҳафталик музокаралардан сўнг, Венесуэла делегацияси ва мухолифат ўртасида тинчлик, биргаликда ҳаёт кечириш ва суверенитет тўғрисидаги келишувга эришишга яқин келдик. Биз жуда яқинмиз», - дея изоҳ берган Мадуро музокаралар якунига.

Шунингдек, у Доминикан президенти Данило Мединага музокараларни ташкиллаштиришда ёрдам бергани учун миннатдорчилик билдирди.

Аввалроқ Венесуэла бош прокурорига ўлдириш билан таҳдид қилишгани хабар қилинганди.