Мексиканинг Герреро штати губернатори Эктор Астудильо “Макс” довули Сан-Маркос аҳоли пунктида камида 200 уйни вайрон қилганини маълум қилди. 

Бундан ташқари, бир неча киши жароҳат олгани ва бир киши бедарак йўқолгани маълум қилинган.

“Сан-Маркосда 200 уй вайрон бўлган, бир киши йўқолган”, деб ёзган губернатор твиттерда ва фожиага учраган одамларга ҳамдардлик билдирган.

“Макс” довули Мексиканинг Тинч океани қирғоқларига ёпирилди ва айни вақтда Герреро штатининг шарқий қисмида кузатилмоқда. Бу ерда кучли ёғингарчилик ва тошқинлар бўлиши кутилмоқда.