Кўксарой қароргоҳида 16 сентябрь куни Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. 

Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев шоҳсупага кўтарилдилар. Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг давлат мадҳиялари янгради. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар. 

Давлат раҳбарлари дастлаб тор доирада учрашув ўтказди. Мулоқотда мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилди.