Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси, Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликларининг қўшма буйруғи талабларини бажарилиши юзасидан Тошкент шаҳрида 10 сентябрдан 10 октябргача “Тоза ҳаво” тадбирининг 2-босқичи ўтказилмоқда (1-босқичи 10 апрелдан 10 майгача ўтказилди). 

Тадбир давомида ЙПХ масканларида ва диагностик станцияларида транспорт воситаларни двигателидан ишлаб чиқарилаётган заҳарли моддалар миқдори махсус газоанализаторлар ёрдамида текширилмоқда. 

Чиқарилаётган заҳарли моддалар миқдори меъёрдан ортиқ бўлган транспорт воситаларнинг ҳайдовчиларга нисбатан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси ходимлари томонидан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ