АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар Шимолий Кореяга қарши куч қўллашнинг самарали чораларини ишлаб чиқди. Бу ҳақда у Мэриленд штатида жойлашган Эндрюс ҳарбий базасидаги нутқи вақтида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда USA Today.

«Бугун бу ерда бизнинг салоҳият ва сизнинг содиқлигингизни кўриб, мен шунга ишонч ҳосил қилдимки, бизнинг бу таҳдидга жавоб тариқасидаги ҳаракатларимиз вариантлари ҳам самарали, ҳам кучли ҳисобланади», - дея таъкидлаб ўтган Трамп.

АҚШ президентининг қўшимча қилишича, АҚШ ва унинг иттифоқчилари ўз халқларини «уларнинг ҳаёт тарзига хавф уйғотмоқчи бўлган барчадан» ҳимоя қилади.

Аввалроқ Жанубий Корея президенти КХДРга «йўқ қилиб ташлаш» билан таҳдид қилганди.