Италия А сериясининг 4-туридан ўрин олган учрашувлардан бирида «Кротоне» етакчилардан бири «Интер»ни қабул қилди. 

Меҳмонлар 82-дақиқага келибгина ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Милан Шкриньярнинг голига Иван Перишичнинг ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда киритган голи ҳам қўшимча бўлди.

Натижада «Интер» Лучано Спаллетти бошчилигида Италия А сериясидаги кетма-кет тўртинчи учрашувда ғалаба қозонди ва жадвалда яққол пешқадамга айланиб олди.

Яна бир учрашувда «Фиорентина» ўз уйида «Болонья»ни таслим этди ва очколари сонини 6тага етказиб олди.

Италия А серияси,  4-тур

Кротоне – Интер 0:2 (0:0)

Голлар: Шкриньяр (82), Перишич (90+2).
Кротоне: Кордац, Сампиризи, Чеккерини (Тумминелло, 85), Айети (Кабрера, 66), Мартелла, Роден (Фараони, 72), Барберис, Мандрагора, Стоян, Тонев, Будимир.
Интер: Ҳанданович, Д`Амброзио (Раноккия, 85), Шкриньяр, Миранда, Далберт (Нагатомо, 64), Гальярдини (Весино, 56), Валеро, Кандрева, Жоау Мариу, Перишич, Икарди.
Огоҳлантиришлар: Миранда (40), Кордац (82), Кандрева (90).

Фиорентина – Болонья 2:1 (0:0)

Голлар: Кьеза (51), Пеццелья (69) – Паласио (52).
Фиорентина: Спортьелло, Бруну Гашпар, Пеццелья, Астори, Бираги, Верету, Бадель, Бенасси (Жил Диаш, 46), Терео (Витор Уго, 78), Кьеза (Эссерик, 82), Симеоне.
Болонья: Миранте, Крафт, Гонсалес, Хеландер, Масина (Мбайе, 76), Таидер, Поли (Петкович, 73), Пульгар, Верди, Паласио, Ди Франческо (Оквонкво, 80), Дестро.
Огоҳлантиришлар: Паласио (9), Бадель (16), Ди Франческо (28), Хеландер (76).