«Наполи» Италия чемпионатининг 4-турида «Беневето»ни йирик ҳисобда мағлуб этди - 6:0.

Мезбонларнинг голларига Маркес Аллан (3-дақиқа), Лоренцо Инсинье (15-), Дрис Мертенс (27, 65, 90-дақиқада пенальтидан) ва Хосе Каллежон (32) муаллиф бўлишди.

Неаполитанлар жамоаси энди «Ювентус» ва «Интер» каби 12 очко жамғарган, аммо тўплар нисбати устунлиги эвазига турнир жадвалида пешқадам. Бу жамоанинг бугунги рақиби эса 4 ўйиннинг барчасида мағлуб бўлган ҳолда турнир жадвалида охирги ўринда қолмоқда.

Кейинги турда «Наполи» 20 сентябрь куни «Лацио» майдонига сафар қилади, «Беневенто» шу куни «Рома»ни қабул қилади.

«Сассуоло» амалдаги чемпион «Ювентус»ни қабул қилди.

Учрашувда меҳмонларнинг аргентиналик юлдузи Пауло Дибала ҳет-трикка эришиб жамоасининг ғалабасини таъминлади. «Сассуоло» Дибаланинг голларига Политанонинг биргина голи билан жавоб қайтара олди, холос.

Ушбу ғалабадан кейин «Ювентус» ҳисобидаги очколари сонини 12тага етказиб олди ва тўплар нисбатидаги фарқ сабаб «Интер»ни қувиб ўтган. «Сассуоло» эса бир очко билан 17-поғонани банд этиб турибди.

Италия чемпионати, 4-тур

Наполи – Беневенто 6:0
Голлар: 1:0 – 3 Аллан, 2:0 – 15 Инсинье, 3:0 – 27 Мертенс, 4:0 – 32 Каллежон, 5:0 – 65, пенальти Мертенс, 6:0 – 90, пенальти Мертенс.
Наполи – Рейна, Альбиоль, Хюсай, Кулибали, Ғулом, Ҳамшик, Аллан (Рог, 74), Инсинье (Жаккерини, 58), Жоржиньо, Каллежон (Уна, 66), Мертенс.
Беневенто – Белец, Венути, Ди Кьяра, Антей (Летициа, 32), Лазаар, Чибса, Виола, Лучони, Кода, Арментерос (Катальди, 55), Ломбарди (Париджини, 77).
Огоҳлантириш: Летициа (37).

Сассуоло – Ювентус 1:3 (0:1)
Голлар:
 Политано (51) – Дибала (16, 49, 51).
Сассуоло: Консильи, Летсхерт, Каннаваро, Аджапонг, Ачерби, Сенси, Маццителли (Данкан, 58), Политано (Рагуза, 64), Маньянелли (Матри, 78), Лирола, Фальчинелли.
Ювентус: Буффон, Ругани, Алекс Сандро, Лихтштайнер (Бардзальи, 72), Кьеллини, Куадрадо, Матюиди, Пьянич, Манджукич, Дибала (Бернардески, 85), Игуаин (Дуглас Коста, 78).
Огоҳлантиришлар: Алекс Сандро (31), Аджапонг (56), Бернардески (86).