Англия премьер-лигасининг 5-турида «Арсенал» «Челси» майдонига сафар қилди. Турнинг марказий учрашуви сифатида қаралган Лондон дербисида дарвозаларга гол урилмади - 0:0.

«Челси» ўйинни камчилик бўлиб якунлади — 87-дақиқада Давид Луис Сеад Колашинацга ишлатган қўполлиги учун иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилди.

Эндиликда АПЛ турнир жадвалида «Челси» 10 очко тўплаган ҳолда учинчи ўринда, «Арсенал» эса 7 очкоси билан 12-ўринда бормоқда.

Англия чемпионати
5-тур

Челси – Арсенал 0:0
Челси – Куртуа, Аспиликуэта, Кэйхилл, Давид Луиз, Мозес, Виллиан (Азар, 70), Канте, Педро (Бакайоко, 46), Фабрегас, Алонсо, Мората (Кристенсен, 89).
Арсенал – Чех, Мустафи, Монреаль, Колашинац, Косьельни, Чака, Рэмзи, Ивоби (Эл-Ненни, 80), Бельерин, Уэлбек (Жиру, 73), Ляказетт (Санчес, 66).
Огоҳлантиришлар: Давид Луиз (52), Мората (65), Эл-Ненни (84), Колашинац (90).
Четлатиш: Давид Луиз (87).