Англия премьер-лигасининг 5-туридан ўрин олган яна бир учрашув якунланди. Унда «Тоттенҳэм» ўз уйида, аниқроғи «Уэмбли»да «Суонси»ни қабул қилди.

90 дақиқа давомида жамоалар рақиб дарвозаси олдида ўз омадини излаб кўрди. Бироқ на мезбонларга ва на меҳмонларга гол уриш насиб этмади ва учрашув 0:0 ҳисобидаги дуранг билан ўз ниҳоясига етди.

Натижада «Тоттенҳэм» кетма-кет учинчи ўз уйида ўтган учинчи учрашувда ғалаба қозона олмади ва 9 йиллик олдинги рекордини такрорлади. Шунингдек «Тоттенҳэм» 2016 йилнинг январидан буён илк марта ўз уйида кечган учрашувда гол кирита олмади.

«Тоттенҳэм» ушбу дурангдан сўнг очколари сонини 8тага етказиб, турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда. «Суонси» эса 5 очко билан 14-поғонани банд этган.

Англия премьер-лигаси, 5-тур

Тоттенҳэм – Суонси 0:0

Тоттенҳэм: Льорис, Вертонген, Алдервейрелд, Триппьер, Санчес, Сиссоко (Орье, 63), Дайер, Эриксен, Алли, Кейн, Сон Ҳёнг Мин (Льоренте, 74).
Суонси: Фабианьски, Моусон, Фернандес, Ольссон, ван дер Ҳорн (Раутлеж, 85), Саншеш (Фер, 58), Клукас, Кэрролл, Нотон, Айю, Абрахам (Бони, 72).
Огоҳлантиришлар: ван дер Ҳорн (63), Кэрролл (86), Алдервейрелд (88).