Хатоларга йўл қўймаслик учун инглиз тилидаги 20 сўзнинг тўғри талаффузини ёдингизда сақлаб қолинг. "Лайфхакер" ҳаттоки тил эгаларининг ўзи ҳам баъзан нотўғри талаффуз қилувчи инглиз тилидаги сўзлар билан таништирди.

1. Transient

Таржимаси: қисқа муддатли

Бу сўзнинг талаффузи ҳатто инглизларнинг ўзида ҳам таажжуб уйғотади. Аксарият луғатларда [ʹtrænzıənt] шаклидаги транскрипция берилган. Бироқ transient сўзи - икки бўғинли, шунинг учун у [ʹtrænʃənt] дея талаффуз қилинади.

 

2. Status

Таржима: мавқе, лавозим

Тўғри талаффузи [ʹstætəs] эмас, [ʹsteıtəs] бўлади.

 

3. Prelude

Таржима: муқаддима, кириш

Бу сўзни [ʹpreɪljuːd] сифатида талаффуз қилиш нотўғри. Тўғри вариант - [ʹpreljuːd].

 

4. Valet

Таржима: валет, камердинер

Бу француз тилидан олинган сўз эмас, шунинг учун охирги бўғинни [eɪ] сифатида талаффуз қилиш мумкин эмас. Valet'нинг тўғри талаффузи - [ʹvælit].

 

5. Forte

Таржима: устунлик

Агар бу сўз кимнингдир кучли томонини билдирмаса, у [fɔːt] этиб талаффуз қилинади. Агар мусиқий атамани назарда тутаётган бўлсангиз, [ʹfɔːteɪ] дея талаффуз қилинг.

 

6. Err

Таржимаси: хато қилиш

У кўпчилик ўйлагандек hair'га эмас, her'га қофиядош. Сўзнинг транскрипцияси - [ɜː].

 

7. Gala

Таржимаси: байрамона

Луғатларда gala сўзини [ʹgaːlə] сифатида ўқиш кераклиги  таъкидланади. Бироқ у [geɪlɑ] дея талаффуз қилинади.

 

8. Applicable

Таржимаси: тўғри келувчи

Урғу иккинчи эмас, биринчи бўғинга тушиши керак: [ʹæplɪkəbl].

 

9. Spherical

Таржимаси: шарсимон

Кўпчилик бу сўзни [ʹsfiːrɪkl] дея талаффуз қилади, бироқ аслида [ʹsferɪkl] дейиш керак.

 

10. Decrease

Таржимаси: кичрайтириш, кичрайтирмоқ

Отда урғу биринчи бўғинга тушади: [ʹdiːkriːs], феълда эса - иккинчисига: [diːʹkriːs].

 

11. Caramel

Таржимаси: карамель

Сўз анъанага кўра, [ʹkærəmel] дея талаффуз қилинади. Бироқ шу билан бирга ўртағарб минтақаси вариантидаги талаффуз ҳам хато эмас - [ʹkaːmel].

 

12. Mauve

Таржимаси: бинафшаранг

Mauve сўзини [məʊv] эмас, [mɔːv] дея талаффуз қилиш тўғри.

 

13. Regime

Таржима: режим

Сўзнинг тўғри транскрипцияси қуйидагича: [reɪʹʒiːm].

 

14. Joust

Таржимаси: рицарлар турнири

XIII асрда бу сўз just: [dʒʌst] дея талаффуз қилинган.

 

15. Either

Таржимаси: ҳам.., ҳам...

[ʹaɪðə] сифатида талаффуз қилишга ўрганиб қолганмисиз? Тўғри талаффуз эса - [ʹiːðə].

 

16. Quasi

Таржимаси: гўёки

Бугун кўпроқ [ʹkwɑːsɪ] деб талаффуз қилинади, бироқ [ʹkweɪsɪ] деса тўғрироқ.

 

17. Long-lived

Таржимаси: узоқ умр кўрувчи

Ҳозирги [ˌlɔːŋʹlɪvd] талаффузидан фарқли ўлароқ, long-lived XX асрга қадар [ˌlɔːŋʹlaɪvd] дейилган.

 

18. Comptroller

Таржимаси: молиявий инспектор, назоратчи

Бу лавозим номи [kənʹtrəʊlə] дея талаффуз қилинади.

 

19. Gyro

Таржимаси: гирос

Бу Грециянинг шоурмага ўхшаш таоми. Шунинг учун ҳам у юнонча талаффуз қилинади - [ʹjiːrɔ].

 

20. Victuals

Таржимаси: провиант

Бу инглизча сўз [ʹvɪtəlz] дея талаффуз қилинади.