Германия бундеслигасининг 4-туридан ўрин олган барча учрашувлар якунига етди. Сўнгги икки учрашувда йирик ҳисоблар қайд этилди.

Дортмунднинг «Боруссия»си «Кёльн»ни қабул қилиб, Филипп ва Обамеянгнинг дубллари эвазига 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу учрашувдан сўнг «Боруссия» 2001/2002 йилги мавсумдан буён илк марта бундеслиганинг дастлабки тўртта учрашувда ўз дарвозасидан бирорта ҳам тўп олиб чиқмади. 16 йил олдин жамоа бу ишни амалга оширганида охир-оқибат чемпионликни қўлга киритганди.

Ушбу ғалабадан кейин «Боруссия» ҳисобидаги очколар сони 10га етиб, жамоа бундеслига турнир жадвалида етакчиликни қайтариб олди. «Кёльн» эса кетма-кет тўртта мағлубиятдан сўнг 0 очко тўплаб сўнгги ўринда қолмоқда.

Турнинг яна бир учрашувида «Байёр» «Фрайбург»ни қабул қилиб, 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Кевин Фолланд дублга эришди. Бу леверкузенликларнинг дастлабки ғалабаси эди, натижада очколари сонини 4тага етказган «Байер» 12-ўринга кўтарилиб олди.

Германия бундеслигаси, 4-тур

Боруссия Д – Кёльн 5:0 (2:0)
Голлар: Филипп (2, 69), Папастатопулос (45), Обамеянг (59, пенальти, 60).
Боруссия Д: Бюрки, Папастатопулос, Загаду, Пишчек, Топрак, Дауд, Шахин (Вайгль, 67), Ярмоленко (Пулишич, 66), Кастро, Филипп, Обамеянг (Исак, 85).
Кёльн: Ҳорн, Хорхе Мере, Ҳорн, Клюнтер, Хайнц, Риссе, Леманн, Хегер (Йойич, 64), Битенкур (Цоллер, 56), Кордоба, Осако (Соренсен, 64).
Огоҳлантиришлар: Леманн (39), Клюнтер (59), Кордоба (63).

Байер – Фрайбург 4:0 (3:0)
Голлар:
 Фолланд (21, 34), Арангис (29), Брандт (86).
Байер: Лено, Бендер, Рецос, Венделл, Арангис, Бендер (Хенрихс, 63), Хавертц, Кор (Баумгартлингер, 79), Брандт, Бельараби (Мехмеди, 71), Фолланд.
Фрайбург: Шволов, Линхарт, Гюнтер, Кюблер, Сеюнджю, Абраши (Франтц, 28), Хефлер, Хаберер, Террацино (Капустка, 69), Нидерлехнер, Кляйндинст (Кент, 46).
Огоҳлантиришлар: Сеюнжю (70), Хефлер (87).