«Арсенал» бугун «Стэмфорд Бриж»га боради. Ҳар ўйин олдидан Арсен Венгер боши устида булутлар тўпланмоқда. Европа Лигаси гуруҳ босқичида «Кёльн»га қарши ўйин «канонирлар» ўйини ўзгариши кераклигини яна бир бор кўрсатди.

«Челси»нинг устунлиги

«Челси» охирги 18 ўйиндан 16тасида ғолиб чиққан;

«Челси» уй учрашувларида охирги 8 ўйинда камида 2 гол урган;

«Челси» «Арсенал»га қарши охирги 5 ўйинда ғалаба қозонган.

Агар «Арсенал» учрашувда тўп ўтказиб юборадиган бўлса, АПЛ бир рақибга қарши меҳмондаги учрашувда кетма-кет гол ўтказиш бўйича энг узун серияни қайд этади («Ливерпул»га қарши 1999-2012 йиллар оралиғида тинмасдан гол ).

Эден Азар «Арсенал»га қарши «Челси» уйида бўлиб ўтган сўнгги тўртта учрашувнинг учтасида гол урган.

Бу Арсен Венгернинг «Челси»га қарши 59-учрашуви бўлади. Бу «Арсенал» бош мураббийи сифатида мутахассислар учун энг кўп натижа.

Жароҳатланган футболчилар

«Челси»: Данни Дринкуотер

«Арсенал»: Франсис Коклен, Тео Уолкотт

Янги футболчилар

«Челси»: Мората, Бокайоко, Дзаппакоста. Бу футболчилар аввалги ўйинларда ўзларини кўрсатишди. Дринкуотер эса терма жамоа йиғини вақтида жароҳат олди ва бугун у ўйнамайди.

«Арсенал»: Ляказетт. У ўзи учун янги чемпионат ва янги жамоадошларга осон мослашди. Александр Ляказетт қийин аҳволда турган жамоага келиб қўшилди, аммо у бугун «Челси» ҳимоячилари учун асосий хавфга айланади. «Арсенал»нинг иккинчи янги футболчиси Сеад Колашинец ҳам ўз ўйинлари билан жамоа мухлислари ёқимлисига айланди. «Канонирлар» ҳимояда яхши ҳаракатлана олишмаяпти, лекин ҳужумлар етарлича яхши. Айни вақтда «Арсенал»нинг энг кучсиз нуқтаси - марказий ҳимоя. Окслэйд-Чемберлен кетгач, марказда ўйнатиш учун яна бир вариант йўқ бўлди...

Жамоаларнинг охирги учрашувлари

06.08.2017 «Арсенал» - «Челси» 1-1 Суперкубок («Арсенал» пенальтилар бўйича ғалаба қозонган)

22.07.2017 «Арсенал» - «Челси» 0-3 Ўртоқлик учрашуви

27.05.2017 «Арсенал» - «Челси» 2:1 Англия Кубоги

04.02.2017 «Челси» - «Арсенал» 3-1 Премьер-лига

24.09.2016 «Арсенал» - «Челси» 3-0 Премьер-лига

24.01.2016 «Арсенал» - «Челси» 0-1 Премьер-лига

«Арсенал» «Челси»га қарши ўйинларда яхши статистикага эга эмас. Айниқса, «Стэмфорд Бриж»даги ўйинларда. Бу стадионда Арсен Венгер жамоаси охирги марта 6 йил муқаддам ғалаба қозонган, шундан кейин эса «канонирлар» бу ердан битта ҳам очко билан қайтмаган.

Ўйин Тошкент вақти билан соат 17:30да бошланади. Ўйинни Futbol TV ва Матч! Футбол 1 телеканаллари орқали намойиш этилади.