Фото: arabnews.com

Дубайда дунёдаги энг баланд қуёш коллекторига эга қуёш электр станцияси лойиҳасини амалга ошириш бошланди, дуб хабар бермоқда БААнинг The National нашри. 

Нашр маълумотларига кўра, электр станцияси қуввати 700 мегаваттни ташкил қилади. Қайтган қуёш нурларини ушловчи иншоот – қуёш коллекторининг баландлиги 260 метрни ташкил қилади. Бу айни вақтда шундай иншоотлардан энг баланди ҳисобланади.

Электр станцияни қуришга танловда Саудия Арабистони ва хитойлик пудратчилар консорциуми ғолиб бўлди. Лойиҳа қиймати 3,9 млрд долларга баҳоланган.

Дубай раҳбарияти режасига кўра, амирликнинг электр ишлаб чиқаришдаги “соф” энергия манбалари улуши 2020 йилга келиб 25 фоизга, 2050 йилда эса 75 фоизга етиши керак.