АҚШнинг Флорида штатида “Ирма” довули сабабли электр таъминотидан маҳрум бўлган 5,6 млн дан кўпроқ истеъмолчи учун электр таъминоти тикланди. Бу ҳақда штат губернатори Рик Скотт маълум қилди. 

“5,6 млн дан кўпроқ турар жой ва офис биноларида электр таъминоти тикланган”, деб маълум қилди Скотт твиттердаги саҳифасида.

Флорида фавқулодда вазиятлар бошқармаси сайтида маълум қилинишича, айни вақтда 1,1 млн дан сал кўпроқ ёки 10 фоизга яқин истеъмолчи электр таъминотисиз қолмоқда.

“Ирма” довули камида охирги 10 йил ичидаги Атлантика океанидаги энг кучли довул бўлди. Мутахассислар уни “Ҳарви” довулидан ҳам кучлироқ деб ҳисоблашмоқда.