Янги кўркам жойларни кўриш, шунингдек сершовқин зиёфатлар, инжиқлик қилаётган болалар ва сайёҳлар оқимини четлаб ўтиш истагида бўлганлар учун "Лайфхакер" бири-биридан ажойиб вариантларни тақдим этади.

1. Бургенланд, Австрия

Фото: Martin Horvath / Flickr.com

Бургенланд — мамлакатнинг йирик виночилик минтақаси. У ерда Марказий Европанинг қадимий "блауфранкиш" номли узум нави етиштирилади.

Фото: Martin Horvath / Flickr.com
Фото: Martin Horvath / Flickr.com

У ерда йилнинг 300 куни қуёшли, шунинг учун Бургенланд - пиёда юриш ва отда сайр қилишни ёқтирувчилар, гольфчилар ва велосипедчилар учун айни муддао. Венадан 45 дақиқалик масофада, Нойзидлер кўли туманининг ўзидаёқ 30 дан ортиқ велосипед маршрутлари бор.

2. Котсуолдс, Англия

Фото: Robyn Cox / Flickr.com

Котсуолдс тепалиги — шаҳар шовқинидан дам олиш ва Англия қишлоқларининг гўзаллигидан бахра олиш учун мукаммал маскан. Манзарали табиат, ўтлаб юрган қўйлар подаси ва мўъжазгина қишлоқ уйларини томоша қилиб,  беихтиёр ўзингизни қадимий романлар қаҳрамонидек ҳис қиласиз.

Фото: Robyn Cox / Flickr.com

164 километрга чўзилган Cotswold Way йўналиши бўйлаб сайр қилиб, бу минтақанинг қадимий шаҳарларини зиёрат қилишингиз мумкин. Шаҳзода Чарльзнинг шаҳар ташқарисидаги қароргоҳи Highgrove Estate'га боришни унутманг. Унинг хусусий уйидаги боғига бепул киришингиз мумкин.

3. Муху ороли, Эстония

Фото: Sergei Gussev / Flickr.com

Эстониядаги Муху ороли мамлакатнинг бошқа йирик ороли Сааремаа билан ёнма-ёндир. Маҳаллий аҳоли Мухуни энг ёлғизланган орол деб ҳисоблайди. У ерда табиат манзаралари, балиқчилар қишлоғи ва қадимий шамол чархпалакларини томоша қилиб, завқ оласиз.

Фото: Groundhopping Merseburg / Flickr.com

Муху оролида беш юлдузли Pädaste Manor меҳмонхонаси жойлашган бўлиб, у ўз меҳмонларига маҳаллий ошхонанинг мазали таомлари, сауна ва орол бўйлаб отда сайр қилишни таклиф этади.

4. Беара яримороли, Ирландия

Фото: Dale Simonson / Flickr.com
Фото: Dale Simonson / Flickr.com
Фото: Dale Simonson / Flickr.com

Ирландиянинг жануби-ғарбий ҳудуди бўйлаб саёҳат қилиш ёввойи табиат ва денгиз қирғоқларини хуш кўрувчиларга ёқиши шубҳасиз. Орол бўйлаб узунлиги 2500 километр бўлган қирғоқ йўналишларидан бири - Ёввойи Атлантика йўли ўтган.

5. Лофотен ороллари, Норвегия

Фото: Judith / Flickr.com

Норвегиянинг шимоли-ғарбий қирғоқларидаги архипелаг - куч йиғиш ва муаммолардан дам олиш учун ажойиб жой. Соҳил бўйлаб қизил балиқчилар кулбалари қаторлашиб турибди, уларнинг баъзилари меҳмонхона вазифасини ўтайди. Улардан манзарали табиатни томоша қилиш мумкин, балиқларнинг хилма-хиллиги эса ҳеч бир балиқчини бефарқ қолдирмайди.

Фото: Gael Varoquaux / Flickr.com
Фото: square(tea) / Flickr.com

Лофотен оролларига ташриф буюриш учун энг яхши вақт - май ойи охиридан июль ўрталаригача. Бу даврда у ерда қутбли кунлар бўлади.

6. Плёс, Россия

Фото: ru.m.wikipedia.org

Кўплаб черковлар ва гўзал манзараларга бой бу сокин шаҳар Иванов вилоятидаги Волга қирғоғида жойлашган. Шаҳар федерал аҳамиятга эга тарихий масканлар рўйхатига киритилган. Плёсда албатта Левитаннинг уй-музейини зиёрат қилинг.

7. Шимолий Шотландия довонлари, Шотландия

Фото: Patrick Franzis / Flickr.com
Фото: Martin de Lusenet / Flickr.com

Довонлар қатор ясси текисликлар ва тоғ тизмаларидан иборат. Шотландиянинг шимоли-ғарбий қисмида кўркам Торридон қишлоғи жойлашган. У ерда маҳаллий аҳоли кўп эмас, табиат гўзаллиги эса кўзни қувонтиради.

8. Гарзон, Уругвай

Фото: Mariano Mantel / Flickr.com
Фото: gettyimages.com

Гарзон — Уругвай жануби-шарқидаги кичик қишлоқ. У мамлакат пойтахти Монтевидеодан атиги икки соатлик масофада жойлашган. Бу хотиржамлик ва сукунат истовчилар учун ажойиб жойдир.