Украина президенти Пётр Порошенко 2018 йилги мудофаа бюджети ҳақидаги фармонни имзолади. 

Шу тариқа Украина миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг қарори кучга киради. Унда 2018 йилда мамлакат хавфсизлиги ва мудофаасига ЯИМнинг камида 5 фоизи даражасида маблағ ажратилиши кўзда тутилган. 

Кейинги йилда Украинада мудофаа мақсадлари учун 165,37 млрд гривен (6,3 млрд доллар) маблағ ажратиш кўзда тутилган. Бу эса жорий йилдаги мудофаа харажатларидан миллиард долларга кўпроқдир. Жорий йилда Украинада мудофаа харажатлари 136 млрд гривенни (5,1 млрд доллар) ташкил қилган.

Фармонга кўра, Украина мудофаа вазирлиги 83,3 млрд гривен, Миллий гвардия — 11 млрд, миллий полиция — 24,3 млрд, чегара хизмати — 9 млрд, фавқулодда ҳодисалар давлат хизмати — 10,7 млрд ва Украина хавфсизлик хизмати 7,6 млрд гривен олади.