Россия премьер-лигасининг 10-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди. Унда «Краснодар» меҳмонда «Анжи» устидан ғалаба қозонди — 5:1.

Махачқалъаликлар таркибида Ўзбекистон терма жамоасига номзод бўлган Вадим Афонин тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди, аммо у ҳам жамоасини йирик мағлубиятдан қутулиб қолишига ёрдам бера олмади.

Ушбу ғалабадан кейин «Краснодар» ҳисобидаги очколар сони 21 очко етди ва жамоа «Зенит» билан тенглашиб олди. Питерликларда эса захира ўйини бор. 

Яна бир учрашувда ЦСКА «Ростов»ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва очколари сонини 19тага етказиб, тўртинчи ўринга кўтарилиб олди. Меҳмонлар таркибида Элдор Шомуродов майдонга тушмади.

Россия премьер-лигаси, 10-тур

Анжи – Краснодар 1:5 (0:1)

Голлар: Полуяхтов (77) – Смолов (39), Классон (55), Вандерсон (67, 71), Окриашвили (79).
Анжи: Будаков, Армаш, Самарджич, Полуяхтов, Тетрашвили (Гулиев, 74), Хубулов (Липартия, 60), Афонин, Данченко, Прудников, Маркелов, Базелюк (Кацаев, 30).
Краснодар: Крицюк, Шишкин, Гранквист, Петров, Мартынович, Каборе, Газинский (Жигулев, 82), Перейра (Окриашвили, 74), Подберезкин, Классон (Вандерсон, 64), Смолов.
Огоҳлантиришлар: Маркелов (88).

ЦСКА – Ростов 2:0 (1:0)

Голлар: Березуцкий (30), Витиньо (68).
ЦСКА: Акинфеев, Васин, Березуцкий, Игнашевич, Щенников, Фернандес, Дзагоев (Натхо, 73), Вернблум, Головин, Витиньо (Чалов, 71), Жамалетдинов (Кучаев, 86).
Ростов: Абаев, Паршивлюк, Устинов, Ингасон, Вилюш, Бобен, Ионов (Думбия, 62), Калачёв, Юсупов, Могилевец (Гацкан, 46), Дядюн (Бухаров, 51).
Огоҳлантиришлар: Юсупов (39), Головин (56), Гацкан (57).