Мана уч йилдирки, сомалилик қочқинлар - она ва ўғил Лондон кўчаларидан бирида яшаб келишмоқда. Маҳаллий ҳукумат уларни яқин орадаги ижтимоий уй билан таъминлашга ҳаракат қилишди, бироқ бари бекор... Сомалидан келган оила нима учундир очиқ осмон остидаги ўриндиқда қолишни маъқул кўрмоқда. Flash Daily News мавзуга оид суратлар билан бўлишди.

Фото: Flashdailynews

Сомалилик қочқинлар - 60 ёшлар атрофидаги аёл ва унинг 25-30 ёшлардаги ўғли Лондоннинг жануби-шарқидаги Тутинг-Хай кўчасида жойлашган кутубхона ёнидаги жойни ёқтириб қолишди. 

Фото: Flashdailynews

Оила деярли уч йилдан бери кўчада яшаб келмоқда. Улар 2014 йилнинг декабрида, тўлов киритмаганлик учун квартирадан қувилди. Маълумотларга кўра, улар оила аъзосининг касалга чалиниб, ҳаётдан кўз юмиши сабабли кўчада қолишган. 

Фото: Flashdailynews

Уларнинг одатий куни кундузги соат 11 атрофида уйғониш билан бошланади - "Хайрли кун, Лондон!"

Фото: Flashdailynews

Баъзан йўловчилар уларга озиқ-овқат ва сув сотиб олиб беришади. Африкаликлар нонуштага асосан асалли бутербродларни маъқул кўришади. 

Фото: Flashdailynews

Британияда соябонлар доим ёрдам беради - улар ҳам Лондон ёмғирлари, ҳам қуёш нурларидан ҳимоя қилади. 

Фото: SWNS

Оила деярли уч йилдан бери очиқ осмон остида шундай шароитда яшамоқда. Совуқ тунларда адёлга ўраниб олишади, ёмғир ва шамолдан брезент билан ҳимояланишади. 

Фото: Flashdailynews

Она-бола асосан товуқ гўшти ва қовурилган картошка ейишади, қўшни қаҳвахоналардан қаҳва ичишади. Кундузи кўча бўйлаб сайр қилишади, кўп ухлашади, баъзан китоб ўқишади ва mp3-плеер тинглашади. 

Фото: Flashdailynews

Лондон шаҳар маъмурияти бошпанасиз қолган бу қочқинларни уй-жой билан таъминлашга кўп уринмоқда. Пойтахт маъмурияти уларга Лондон жануби-ғарбида жойлашган, ижараси ойига тахминан 1500 фунт стерлингга тушадиган мебелли уй таклиф қилди.

Фото: Wandsworth Council

Ижтимоий уй мана бундай кўринишда.

Фото: Wandsworth Council

Она ва бола ижтимоий уйнинг икки хил вариантидан ҳам воз кечишди. Шуниси қизиқки, уйларнинг бири оила 2014 йилдан бери яшаб келаётган Тутинг-Хай кўчасида жойлашган бўлган. 

Фото: Wandsworth Council

Британияда қочқинлар уй-жой ва бепул тиббий хизмат билан таъминланади. 

Фото: Flashdailynews

Бироқ мағрур африкаликлар яқинлари ва маҳаллий Сомали жамияти чорловларига қарамай, нима учундир кўчада яшашни афзал кўришмоқда.