Мексикалик Сауль Альваресга қозоғистонлик Геннадий Головкин билан жангда ғалаба берган ҳакам Аделаида Бирд ўз фаолиятида танаффус қилади. Бу ҳақда Los Angeles Times хабар бермоқда.

«У танаффусга муҳтож. Мен уни ишга дарҳол қайтармайман. У қайтади, шунчаки танаффус қилиши керак. Бу ерда, худди бошқа исталган касбдаги каби, жуда оғир кунлар бўлади», - дея маълум қилди Невада штатининг атлетика комиссияси ижрочи директори Боб Беннетт.

Бирд ўзининг 20 йиллик ҳакамлик фаолияти давомида 442 та жангда ишлаган.

Аввалроқ Лас-Вегас шаҳрида жойлашган машҳур T-Mobile аренада Головкин ва Альварес жанги бўлиб ўтгани хабар берилганди.