Nokia компанияси нафақат Nokia 2 бюджет смартфони, балки икки Zeiss камера ва Iris-сканерли Nokia 9 флагманини ҳам тақдимот учун тайёрламоқда. LEAKS'да унинг суратлари пайдо бўлди

Смартфон металл ёки шиша корпусга эга бўлади. Бармоқ излари сканери орқа томонга жойлаштирилади, шундай экан, Nokia 9 ҳошиясиз дисплей билан таъминланиши ҳам мумкин. Бармоқ излари сканерига муқобил сифатида Iris-сканер (кўз сканери) пайдо бўлади. 

Nokia 9 флагман хусусиятларига эга бўлади. У Nokia 8'даги каби Carl Zeiss оптикали икки камера билан таъминланади. Бу 12 Мп'ли икки модуль бўлиб, уларнинг бири оқ-қорадир. Шунингдек смартфон Android 8.0 Oreo'ли биринчи қурилмалардан бири бўлиши мумкин. 

Nokia 9 қурилмасининг хусусиятлари:
Дисплей:
5,2 дюйм, 2560х1440 пиксель;
Процессор: Snapdragon 835;
Хотира: 4 Гб оператив ва 64 Гб ички;
Камера: асосий 12+12 Мп ва фронтал 12 Мп.

Бундан ташқари, Snapdragon 212 чипи ва 4000 мАс сиғимли аккумуляторга эга Nokia 2 бюджет смартфони тақдимот учун тайёрланмоқда.