Бирлашган араб амирликлари Дубай шаҳрида "ақлли" полиция участкаси очилди, деб ёзмоқда Gulf News.

Нашрнинг ёзишича, бу дунёдаги илк шундай ички ишлар идораси ҳисобланади. Унга келувчилар 60 турдаги хизматлардан фойдалана олишади, ҳуқуқбузарликлар ёки ЙТҲ ҳақида хабар бера олишади. 

Фото: Gulfnews

Таъкидланишича, полициячилар билан мулоқот видеоалоқа ва электрон алоқа кўринишида ташкил этилади. "Ақлли" полициячи туну-кун ишлайди. Кейинчалик бу тажриба Дубай шаҳрининг барча туманларида жорий этилади. Бу эса, ўз навбатида, бошқа полиция участкаларига тушаётган юкламаларни камайтириш имконини беради. 

Фото: Gulfnews
Фото: Gulfnews