Эрон агар Ироқ Курдистони Бағдоддан мустақил бўлса, у билан чегарасини ёпишга ваъда берди. Бу, шунингдек, Теҳронда мухторият билан мавжуд бўлган келишувларнинг қайта кўриб чиқилишига олиб келади. Бу ҳақда “РИА Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Курдистоннинг Ироқ марказий ҳукуматидан ажралиши умумий чегарадаги барча чегара ўтишларининг ёпилишини англатади”, деб айтган Эрон олий хавфсизлик кенгаши котиби Али Шамҳаний. Унинг айтишича, Эрон “ягона Ироқнигина” тан олади.

Ироқ Курдистони ҳукумати марказий ҳукуматнинг фикрини инобатга олмай, 25 сентябрда Ироқдан мустақил бўлиш бўйича референдум ўтказишни белгилаган. Бағдодда референдум ўтказилиши ноқонуний деб ҳисобланмоқда.