Бир ой аввал Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг “Ёшлар поезди”  иштирокчилари Шаҳрихон туманида бўлиб, ёшларни ўйлантираётган муаммолар тўғрисида очиқ мулоқот олиб борган эди. 

Ушбу тадбирда ўз муаммосини айтган имконияти чекланган қизалоқ Умидахон Эргашева “Ўзбекистон” маҳалласида яшайди. Қалби умидларга тўла Умидахон учрашувда ўзи машқ қилган шеърларидан ўқиб бериб, йиғилганларнинг олқишини олган эди. “Ёшлар поезди” иштирокчилари томонидан берилган: “Нима муаммоингиз бор?” деган саволга у : “Дутор чалишни ўрганишни жуда хоҳлардим, лекин дуторим йўқ” деб жавоб берган.

Шаҳрихон туман Ёшлар иттифоқи Кенгаши жажжи қизалоққа дутор ҳамда китоблар жамланмасини совға қилди. 

- Умидахон зеҳнли ва иқтидорли, ҳозирдан шеърлар ёзади,- дейди туман ёшлари етакчиси Шукурбек Ўктамов. – Унинг машқларини туман газетасида ҳам эълон қилишга ҳам ёрдам беряпмиз.
       
KUN.UZ мухбири Элмурод Эрматов, Андижон