Хитой ҳукумати августда партия интизомини бузганлик учун 5 минг 419 нафар мансабдор шахсни жазолади. Бу ҳақда Хитой Коммунистик партиясининг интизомни текшириш марказий комиссияси сайтида маълум қилинган.

Маълумотларга кўра, жазоланган амалдорлар хизмат мавқеидан шахсий мақсадда фойдаланиш, совғалар бериш ва олиш, келишилмаган мукофот ва бонуслар бериш билан боғлиқ қоидабузарликларга йўл қўйилган 3859 та иш фигуранти ҳисобланадилар. Маълум қилинишича, 2017 йилнинг дастлабки 8 ойида комиссия партия интизоми меъёрлари бузилгани бўйича 28965 та ишни тергов қилган. Уларга кўра, 40818 киши жазоланган.

Хитойда ҳокимият тепасига Си Цзиньпин келиши билан коррупцияга қарши катта кўламли кампания бошланганди.