Дунё бўйлаб бир йилда олинадиган пораларнинг умумий ҳажми 2 трлн долларни ташкил қилади. Бу ҳақда 18 сентябрда Халқаро валюта жамғармасининг тақсимловчи директори Кристин Лагард маълум қилди. 

“Ҳар йилги поралар қиймати 1,5 трлндан 2 трлн долларгачани, яъни дунё ЯИМининг 2 фоизини ташкил қилади. Бу айсбергнинг учинигина акс эттиради ва узоқ муддатли таъсир анчагина чуқурдир”, деб айтган Лагард Вашингтонда жойлашган Брукингс номидаги институтда коррупцияга қарши курашга бағишланган анжуманда.

ХВЖ раҳбари жамғармага кирувчи давлатларга порахўрликка қарши курашда ёрдам берилишини таъкидлаб ўтди.

“Биз шунингдек жамоат арбобларига таъсир кўрсатувчи халқаро хусусий ўйинчиларга ҳам эътибор қаратамиз. Хусусий ўйинчилар коррупцияни поралар воситасида вужудга келтириши ҳамда унга пулларни ювиш ва солиқлардан қочиш йўли билан билвосита кўмак бериши мумкин”, деб айтган Лагард.   

Лагарднинг фикрича, натижага эришиш учун “муаммонинг амалий томонини тан олиш” ва уни ҳал қилишнинг турли йўлларига таяниш лозим.