Янги Apple A11 Bionic чипсети синовларининг илк  натижалари пайдо бўлганидан буён компаниянинг янги смартфонлари ҳақиқатан харидоргир бўлиши аён бўлганди. Бироқ Hi-Tech'да таъкидланишича, iPhone 8 ва iPhone X смартфонларининг Geekbench кросс-платформа синовида Samsung Galaxy S8, Note 8 ёки S8 + қурилмаларидан икки карра ўзиб кетиши кўпчиликнинг хаёлига ҳам келмаган.  

Geekbench тестларида Android ва iOS'даги барча топ қурилмалар энди 10 нанометрли чипсетларни намойиш қилмоқда - Android'да Snapdragon 835 ва Exynos 8895 бор, Apple'нинг A11'ли янги смартфонлари эса релизга қадар барча рўйхатларнинг энг юқори сатрларидан ўрин олиб улгурган. Жадвалда келтирилгандек, iPhone 8, 8 Plus ёки  iPhone X'нинг бир ядроли баҳолари Android смартфонларининг бари таклиф қилиши мумкин бўлганидан-да икки каррадан кўпроқ ва кўп ядроли тестлардагидан 50 фоиз юқори.

Ҳатто келгуси йил баҳорда Android-флагманларнинг 7/8-нанометрга ўтишини кўрсак ҳам, барибир, улар бундай натижаларга эриша олмайди. 

Шу тариқа, Apple A11 Bionic - айни вақтда тўлдирилган реалликни шакллантириш ва бир сония ҳам иккиланмай, тезлиги 60 кадрга тенг 4K видеоларни олишга қодир чипсетлар "киборги" ҳисобланади.