Мутахассислар янги iPhone X смартфонининг бутловчи қисмлари таннархини маълум қилишди. Аниқланишича, ушбу қиймат смартфоннинг нархидан 60 фоиз камроқни, яъни 412 долларни ташкил қилар экан. Таъкидланишича, ҳозирда iPhone X нархи 999 доллар атрофида баҳоланмоқда.

Бироқ шу билан бирга мутахассисларнинг айтишича, бу смартфоннинг якуний таннархи эмас, чунки унда гаджетнинг йиғилиши, логистикаси ва бошқа кўплаб муҳим харажатлар ҳисобга олинмаган.