Корея республикаси босим ўтказиш йўли билан КХДРни ракета-ядро дастуридан воз кечишга мажбур қилади. Корея президенти Мун Чжэ Ин 18 сентябрь куни Осиё-Тинч океани минтақасидаги турли мамлакатлар қуролли кучлари вакиллари иштирокида Сеулда бўлиб ўтаётган форумга йўллаган видеомурожаатида шу ҳақда сўз юритган. 

“Шимолий Корея ракеталар ва атом бомбалари эмас, балки мулоқот ва ҳамкорлик ўз хавфсизлиги ва фаровон келажагини таъминлашнинг ягона усули эканини яхши англаб етиши керак”, - деган Мун Чжэ Ин. 

Унинг қайд этишича, расмий Сеул ракета синовларини давом эттираётгани, оммавий қирғин қуроли ва уни етказиш воситаларини ишлаб чиқишга уринаётгани учун КХДРни "қаттиқ жазолаш"га уринади. “Биз Шимолга шу йўл билан ядро ва ракета қуролларидан воз кечишдан бошқа чора қолдирмаймиз”, - дея ишонч билдирган Чжэ Ин. 

Жанубий Корея президентининг сўзларига кўра, КХДРнинг ҳатти-ҳаракатлари “айни вақтда минтақада хавфсизликни таъминлаш масалалари борасида энг жиддий ва зудлик билан ҳал этиш"ни талаб қилади.