Грузия собиқ президенти, Одесса вилоятининг собиқ губернатори Михаил Саакашвилининг Винницадаги митингда маълум қилишича, унда Украинада янги инқилобни ташкиллаштириш нияти йўқ. Бу ҳақда «Гордон» нашри хабар бермоқда.

«Гарчи мен эски инқилобчи бўлсам ҳам, менда янги инқилобни ташкиллаштириш учун ҳеч қандай истак йўқ», - деди у.

Шу билан бирга, Саакашвилининг айтишича, «бутун Украина бўйлаб сафар қилиш ва талабларни йиғиш ниятида».

«Шундан сўнг бу талаблар Олий рада ва олий чайқовчига топширилади», - дея қўшимча қилиб ўтди сиёсатчи.

Унинг аниқлик киритишича, ўз талаблари бажарилишига «қонуний йўл билан» билан эришишни режалаштирган.

Аввалроқ Саакашвили нима учун Украинага қайтиб келганини айтганди.