Жорий йилнинг 8 сентябрь куни соат 22.00да Сергели тумани, Сергели 4-даҳасида жойлашган овқатланиш шохобчасида икки номаълум шахс маст холатда бир бири билан уриб, шохобча ойналарини синдириб, жанжал қилаётган вақтларида, ушбу ҳудудда хизмат ўтаётган Сергели ТИИБ Қўриқлаш бўлими Техник қўриқлаш маркази ходимлари бўлаётган жанжални кўриб қолиб, автоуловни тўхтатиб, овқатланиш шохобчасига киришган ва номаълум шахсларни тинчлантиришга уринганлар. 

Лекин улар қўриқлаш хизмати ходимларини ҳақорат қилиб, бўйсунмаганликлари сабабли, мазкур фуқаролар туман ИИБ навбатчилик қисмига топширилган. Ушбу фуқаролардан бири, ўзига ўзи тан жарохати етказганлиги сабабли, биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида, тез тиббий ходимлари чақирилиб, уни касалхонага олиб кетилган. Хозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 
 
Шу куни соат 00.23 ларда Сергели тумани ИИБ Қўриқлаш бўлими Техник қўриқлаш марказига Сергели тумани Янги Қўйлиқ-5-50да жойлашган, шартнома асосида “Ташвиш” тугмаси орқали қўриқланаётган Қўйлиқ маиший касб-ҳунар коллежидан тушган хабар бўйича Техник қўриқлаш маркази ходимлари воқеа жойига ўз вақтида етиб борганларида, коллеж қоровули 1980 йилда туғилган Б.С.А. коллеж худудида номаълум шахс борлигини айтиб, ёрдам сўраган.

Ходимлар коллеж ҳудудини кўздан кечираётган вақтларида, ушбу ҳудудда жойлашган бинонинг иккита ойнаси синганлиги ва ойна олдида бир қиз ўтирганлиги, 1992 йилда туғилган фуқаронинг ўнг қўлида тан жароҳати борлиги аниқланиб, воқеа жойига тез тиббий ёрдам ва туман ИИБ Профилактика инспектори чақиртирилган. Профилактика инспектори томонидан воқеага ойдинлик киритилиб, тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан у шифохонага олиб кетилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.