Шоир Минҳожиддин Мирзо Ўзбекистон президенти матбуот хизматига раҳбар бўлгани ҳақидаги хабар тасдиқланмади. Президент матбуот хизмати Kun.uz сайтида бироз аввалроқ шу ҳақда чиққан хабарни инкор этди.

29 август куни Асад Хўжаев Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби лавозимидан озод этилганди. Бу лавозим ҳамон бўш қолмоқда.

Минҳожиддин Ҳожиматов апрель ойида Маданият вазири ўринбосари этиб тайинланганди. Август ойида эса бу лавозимидан олиниб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига ишга ўтказилганди.