Чет тилидаги билимларингизни мустаҳкамлаш учун ишончли ўқув маркази қидиряпсизми? У ҳолда Тошкент марказида жойлашган Opal Education ўқув-марказимизга мурожаат қилинг.

Чунки…

Ўтган йилги натижаларга кўра, ўқув марказимизда тайёрланганларнинг 95 фоизи талабалик бахтига сазовор бўлишди. Кам бўлса-да, ўқишга кира олмаганлар ҳам Тошкентдаги халқаро университетларнинг қўшимча ўқув ўринлари учун етакчи давогар бўлиб туришибди.

Бизда инглиз тили бўйича малакали ўқитувчилар сизнинг кун тартибингизга мос равишда – ҳафтада 5 кун (душанбадан жумага қадар) ёки ҳафтасига уч кунлик дарс жадвалини таклиф қиладилар. Марказимиздаги ўқитувчилар етакчи олий таълим муассасаларида тажриба орттирган бўлишлари билан бир қаторда, сизга дарс беришдан олдин марказимизнинг махсус тренингларда ҳам қатнашганлар.

Фото: Opal Education

Opal Education’да инглиз тилини ўрганиш билан миллий ва халқаро олий таълим муассасалари, хусусан, ҳозирги кунда Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган Сингапур менежментни ривожлантириш институти, Вестминстер университети, Турин политехника унирвеситети, Инҳа университетининг кириш имтиҳонлари учун ҳам зарур даражада тайёргарлик кўриш мумкин.

Математика дарсларининг инглиз тилида олиб борилиши — ўқувчиларга шундай қўшимча имкониятлардан бири.

Opal Education’нинг кўпчиликни ўзига жалб қилувчи яна бир жиҳати: IELTS имтиҳонларида юқори баллнинг кафолатланишидир.

Марказимизда олти ой ўқиб, IELTS’дан 8 балл олган ўқувчилар бўлганини ҳисобга олсак, уч ойлик таълим давомида ўқувчиларимиз IELTS’дан одатда 7-7,5 балл, камида эса 6 балл тўплай олишади.

Фото: Opal Education

Бунга сабаб ўқув марказимизнинг махсус дарс ўтиш усулида. Бу қандай амалга ошишини қисқача тушунтирамиз: Бошловчилар инглиз тили ўқишни битта ўқитувчининг қўлида бошлайди. Pre-IELTS’дан эса бошқа малакали ўқитувчилар ўқитади ва ҳамма IELTS ўқувчилар якунда етакчи мутахассисимиз таёргарлигидан ўтади — муваффақиятимизнинг кичик сири шунда J

Шу билан бирга, ҳар 2 ойда Mock-Exam қилинади. Агар ҳар бир Mock-Exam’да ўқувчининг балли камида 0,5 баллга ошмаса, у ўқишдан четлатилади. Бунга албатта, ўқувчининг ялқовлиги сабаб бўлади ва бу ҳол жуда кам кузатилади.

Тил ўрганишга фақат китоб ўқиш билан эришиш мумкин, дейиш бугунги кунда тўғри эмас. Чунки, вазифани соддалаштирадиган ва тезроқ фойда берадиган замонавий технологиялар аллақчон мавжуд.

Буни яхши англаганимиз учун ўқувчиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида, ҳар шанба куни инглиз тилида сўзлашиш — Speaking Club фаолиятини йўлга қўйганмиз. Чет тилида фильмлар томоша қилиб, уни ўзаро муҳокама қиламиз. Фақат ўқув қўлланмалари билан чекланиб қолишни истамаган ёшлар марказнинг бой кутубхонасидан, ўз билим даражаларига мос инглиз тилидаги бадиий адабиётдан ҳам фойдаланишлари мумкин.

Фото: Opal Education

Меҳнат рағбат келтирар деганларидек, аълочи ўқувчилар Opal Education ўқув марказида бепул билим олишлари ҳам мумкин. Яъни ҳар ой охирида олинадиган имтиҳонларда 95 фоиздан юқори натижа кўрсатган ўқувчилар махсус сертификат билан тақдирланиб, кейинги ўқув ойи тўлови учун 100 фоизлик чегирмани қўлга киритади. Бундай чегирмани қўлга киритишга муваффақ бўлган ўқувчилар рўйхати билан Opal Education’даги «Аълочилар бурчаги»да танишишингиз мумкин.

Бундан ташқари, кичик ёшдаги ўқувчиларни ҳам чорлаб қоламиз. 6-13 ёшли кичкинтойлар учун мўлжалланган дарсларимиз асосан турли ўйинлар шаклида олиб борилиши уларнинг машғулотлардан зерикиб қолмасликлари учун мўлжалланган. Шунингдек, катта ака-опаларига ҳавас қилиб ҳам ўқишга қизиқишлари ошишини тажрибамизда кузатиб келмоқдамиз.

Фото: Opal Education

Муҳими — машғулотларни Буюк Британияда 5 йил давомида таҳсил олиб қайтган марказ раҳбари Жамил Жуманов шахсан ўзи назорат қилиб боради. Ўзингиз ва фарзандингиз учун муносиб ўқув марказини излаётган бўлсангиз, ҳеч иккиланмай Opal Education’га мурожаат қилинг:

Маълумот учун:

  • Манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани;
  • Мўлжал: «Чилонзор» метро бекати ва «Касбино» супермаркети;
  • Телефон: (+998-95) 198-86-66; (+998-91) 551-46-08.

Реклама ҳуқуқи асосида